Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб” клуби 2023 йилнинг ёзидан буён эркин агент мақомида бўлган 33 ёшли дарвозабон Давид де Хеа билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Аш-Шабаб" "Галатасарой" вингери Ҳаким Зиешга ҳам кўз тикмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 январ куни Саудиянинг ушбу клуби "Севилья"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олишга яқин тургани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.