Украина футбол федерацияси раҳбари Aндрей Шевченко янги лавозимдаги асосий мақсадларини гапирди.
Унинг сўзларига кўра, у Украина футболини сақлаб қолмоқчи, шунингдек, Украина терма жамоасини Европа ва жаҳон чемпионатлари каби энг йирик футбол форумларида намойиш этишини таъминламоқчи.
"Aсосий мақсадим - Украина футболини сақлаб қолиш. Шунингдек, ўтган асрнинг 90-йилларида бўлгани каби ёш футболчилар реестрини яратишни муҳим деб ўйлайман.
Мен терма жамоанинг Европа ва жаҳон чемпионатларида иштирок этишини ҳам хоҳлайман", - дея Шевченконинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.