«Манчестер Сити» устози Роберто Манчини жамоасининг Англия чемпионати 26 туридан ўрин олган «Саутгемптон» билан баҳсда кўрсатган ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Юқори даражали футболчи натижа учун ҳам жавобгар бўлади. Ҳар доим ҳам мағлубият учун мураббий айбдор бўлмайди. Футболчи ҳам масулиятни ўз бўйнига ола билиши керак, албатта у эркак бўлса. Агар бундай бўлмаса футболчиинг катта жамоаларда ўйнаши шарт эмас.
Чемпион бўлганимиздан кейин бу мавсум мураккаб ўтиши аниқ эди. Балки биз тайёргарлик жараёнида хатога йўл қўйгандирмиз. Бизда жуда яхши футболчилар бор ва биз «Саутгемптон» билан ўйиндаги каби ўйнамаслигимиз керак эди.
Нима бўлганда ҳам ҳали олдинда 12 учрашув бор. Биз бу учрашувларда максимум очко жамғаришимиз керак. Бундан ташқари Англия кубоги ҳам бор.
Мен футблчиларнинг ўз ишларига бундай масулиятсиз қарашларига ортиқ тоқат қила олмайман»,- дейди Манчини.