"Фиорентина" Йосип Брекалони Хорватияга қўйиб юборди.
25 ёшли футболчининг янги жамоаси “Хайдук” бўлди. Сплит клуби ярим ҳимоячини мавсум охиригача ижарага олди.
Брекало Хорватия клубида 70-рақам остида ҳаракат қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи А Серияда 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришди.