Максим Шацких ўзининг янги жамоаси "Черноморец" билан Туркияда ўтадиган ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди. Одессаликлар йиғин давомида 7та назорат ўйинини режалаштиришган бўлиб, уларнинг 2таси ўзбек клубига қарши кечади.
"Черноморец" клуби расмий сайтининг ёзишича, жамоа 13 февраль куни "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Буни "Пахтакор" клуби расмий сайти ҳам тасдиқлаган.
Шацких жамоадошларининг ўзбек клуби билан яна бир ўйини эса 16 февраль куни "Бунёдкор"га қарши кечади. Бу ўйинни "қалдирғочлар" расмий сайти ҳам тасдиқлаган.
Шунингдек, одессаликлар 23 февраль куни ўзбекистонлик ҳужумчи тўп сурадиган Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби билан ҳам назорат ўйинини ўтказишади.