Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Лионель Месси испан тили луғатида сифатга айланди

Баҳо:
+2 | -

Испаниянинг «Santillana» луғатига ўзаги «Барселона» футбол клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг фамилиясидан ташкил топган сифат туркумига оид «inmessionante» сўзи киритилди. Бу ҳақда Испаниянинг «El Mundo Deportivo» нашри хабар бермоқда.

Янги сўз икки хил маънога эга: 1) Мессининг ўйин услуби, ўзини чексиз мукаммаллаштириш қобилияти; 2) барча даврлардаги энг яхши футболчига бериладиган таъриф.

Мессининг ўйинини таърифлаш учун алоҳида сўз кераклиги ҳақида илк бор Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Алехандро Сабелья тўхталиб ўтганди. Мураббий бу ҳақда 2012 йилнинг октябрь ойида, Месси иккита гол урган ва аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Уругвай қарши ўйиндан сўнг фикр билдирган эди.

Кўп йиллардан бери Месси билан ҳамкорлик қилиб келадиган Pepsi компанияси Мессининг ўйинини таърифлайдиган сифат туркумига оид сўзни ўйлаб топиш бўйича ижтимоий тармоқларда махсус тарғибот кампаниясини ташкил этган эди. Таклиф этилган вариантлар орасидан энг яхшисини Сабелья танлаши керак эди, мураббийга эса кўпроқ inmessionante сўзи маъқул келди.

Янги испанча сўз киритилган «Santillana» луғати «Pepsi» кўмаги асосида нашр этилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:31, 12.02.2013.
Ўқилди: 7530 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.