Франциянинг “Страсбург” клуби ҳимоячиси Жерзино Ньямси Москванинг “Локомотив” клубига ўтишдан аввал тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Бу ҳақда РИA Новости журналистлари хабар берди. Потенциал келишув 3,5 миллиондан 5 миллион еврогача бўлиши мумкин.
Ньямси "Страсбург"да 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи 13 та ўйинда майдонга тушиб, сариқ карточка олди.
Россия премьер-лигасининг 18-туридан сўнг "темирйўлчилар" 31 очко тўплашди.