Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Хави ҳам "Интер Майами"га йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хави мавсум охирида "Барселона"ни тарк этади. Испаниялик журналистлар унинг таклифлар камлигидан шикоят қилмаслигига шубҳа қилишмайди. Хави ўз қарорини ўтган шанба куни эълон қилди.

Испаниялик мураббийнинг таъкидлашича, бу "Вильярреал"дан учралган мағлубият (3:5) эмас, балки узоқроқ фикр юритиш натижасидир. У мавсум бошида бир қарорга келиши керак эди. Журналист Хави Мигель "El Chiringuito" дастурида Хави келажаги ҳақида гапирди.

Ушбу журналист "Барселона"нинг 44 ёшли мураббийининг дўсти саналади. Унга кўра, Хави мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмайди. Келгуси мавсумда мураббий ўз касбидан танаффус қилмоқчи. У бу режани амалга оширадими, бу бошқа савол.

Мигелнинг таъкидлашича, Хави билан аввалроқ "Интер Майами" раҳбарлари боғланишган. Флорида клуби тезда "Барселона" билан алоқаси бўлган одамларни ўзига жалб қилмоқда - у Лионель Месси, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва охирги пайтларда Луис Суарес билан шартнома имзолади.

Бундан ташқари, "Интер" мураббийи Херардо Мартино бўлиб, у жамоани бир йил давомида Каталония пойтахтидан бошқарган. Мигель қизиқ таклиф тушса, Хави буни қабул қилишига ишонади. Таклиф МЛСдан келиши шарт эмас. "Барселона" устози Қатарда яхши хотираларни қолдирди. Шунингдек, Саудия Арабистони клублари унинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида хабарлар бор.

Киритилди: 21:55, 30.01.2024.
Ўқилди: 2803 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.