Кириш Регистрация

«Реал» Кавани трансфери борасида дастлабки келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Эдинсон Каванини сотиб олиш учун навбатдаги таклифни жўнатди. Бу ҳақда «Tribalfootball» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, «Реал» Кавани билан дастлабки келишувга эришиб бўлган. Энди клуб футболчини Испанияга олиб келиш учун неаполликлар билан музокарани якунлашса бўлгани.

Неаполликлар  президенти Аурелио де Лаурентис «Реал»нинг 50 миллион евро миқдоридаги трансфер нархидан иборат таклифига рад жавобини берганди. Аммо қаймоқранглилар футболчининг трансфери нархига яна 6 миллион қўшиш таклифини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Каванининг шартномасига кўра, унинг «Наполи»дан исталган пайтда кетиши мумкин бўлган сумма 63 миллион евро деб кўрсатилган.

Манба: www.tribalfootball.com
Киритилди: 14:48, 12.02.2013.
Ўқилди: 6034 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.