Aмстердамнинг “Aякс” клуби ҳужумчиси Стивен Бергвейн Германия чемпионатида ўйнаш имкониятига эга.
ESPN журналистларининг хабар беришича, футболчининг трансферига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Немис гранди Бергвайн билан ҳужум чизиғини кучайтиришни истайди, аммо Нидерландия томони футболчини январдаги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида қўйиб юборишни истамаяпти.
Жорий мавсумда Стивен "Aякс" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди. Ҳужумчининг ҳисобида саккизта гол ва бешта голли узатма бор. Transfermarkt портали унинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.