«Манчестре Юнайтед»ҳимоячиси Рио Фердинанд чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Реал Мадрид»га қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Биз нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани тўхтатиб қолиш учун бор тажрибамизни ишлатишимиз керак бўлади. Чунки «Реал» - буюк жамоа. Улар таркибида Роналдудан ташқари кўплаб кучли футболчилар мавжуд.
Биз 90 дақиқа давомида Криштиануни ёпиб қўйишимиз мумкин, лекин унинг жамоадошлари ҳам бизга хавф туғдириши аниқ. Шунинг учун ўйин курашларга бой бўлади ва биз кўп ишлашимиз керак
Албатта, «Олд Траффорд»да тўп суриш Роналду учун мураккаб ва шу билан бирга эски хотираларни эсга солгани учун ёқимли бўлади. Мухлислар уни ҳамон яхши кўришади ва у билан алоқалари жуда яхши»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.