Хави "Барселона"дан кетганидан кейин ишдан танаффус қилишни режалаштирмоқда.
AS нашрининг ёзишича, испаниялик мураббий ўз оиласига кўпроқ вақт ажратмоқчи. Мавсум охирида "Барселона"ни тарк этгач, Хави 2012 йилда Каталония клубини тарк этганидан сўнг Пеп Гвардиола сингари бир йилга мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни режалаштирмоқда.
Танаффусдан сўнг Хави Испаниядан ташқарида Европанинг топ-5 лигаси клубларидан бирини бошқариш ниятида – испаниялик мутахассиснинг устувор йўналиши Премьер-лигада ишлаш, бироқ у А Серия ёки Бундеслигада ҳам ишлаш имкониятини ҳам инкор этмайди ва таклифларни таътил пайтида кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, Хави Қатарга қайтиш ёки бошқа экзотик чемпионатда ишлаш ҳақида ўйламаяпти, чунки у буни фаолиятидаги ўтган босқич деб билади.
Шунингдек, Хави узоқ муддатда "Барселона"га бошқа ролда қайтишини ҳам инкор этмагани хабар қилинган. Танаффус вақтида Хави клуб ва футболчилар билан алоқани давом эттиради.