ATP рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган испаниялик теннисчи Карлос Aлькарас "Ювентус"га ўтган, собиқ "Саутгемптон" футболчиси Карлос Алькарасга қарата ҳазил қилди.
“Мен бор кучимни бераман. Ишончингиз учун ташаккур”, — деб ёзди теннисчи ижтимоий тармоқларда ва кулгили эможини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, Aлькарас "Кекса синёра"га ижара асосида ўтганди. Италия чемпионатининг 22-туридан кейин “Ювентус” 53 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.