"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал"ни танқид қилиб, айнан Мадрид клуби илтимосига кўра "Негрейра иши" бўйича тергов узайтирилганини айтди.
"Мадрид ўзини яхши тутмаяпти. Улар қабул қилиб бўлмайдиган ва мисли кўрилмаган бемаънилик намойиш этадилар. Судья Хоакин Агирре Мадриднинг "Реал" клуби илтимосига биноан тергов муддатини узайтирди. Улар ҳеч нарса топа олмагани учун энди уни йил охиригача узайтирмоқчи.
Биз суд жараёнининг барча йиллари учун ҳужжатларни тақдим этдик. Бу ҳакамлик бўйича техник маслаҳат бўлди. 23 нафар судья Негрейра ҳакамлар ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини аниқ кўрсатди. Ишончим комилки, “Барселона” оқланади. Мен ҳали ҳам адолатга ишонаман. Бу нафақат Мадриддан, балки Ла Лигадан ҳам уюштирилган кампания.
70 йил давомида ҳакамлар қўмитасининг раҳбарлари ким бўлганига қаранг: собиқ менежерлар, собиқ мадридлик футболчилар. Биз буни қабул қилмаймиз", - деди Лапорта, шунингдек, Реал Мадрид клуби телевидениесини танқид қилган.
Лапортнинг сўзларига кўра, "Реал Мадрид" ўз клуби телеканалида ҳакамлик қарорлари таҳлили акс этган видеолавҳаларни чоп этиш орқали Мадрид жамоаси иштирок этаётган ўйинлар олдидан ҳакамларга босим ўтказмоқда.
"Реал Мадрид ТВ" шарманда. "Барса ТВ" ҳеч қачон ташвиқот билан шуғулланмаган. Агар уларда ҳалоллик бўлса, мен буни қандай қилишларини тушунмаяпман. Ҳакамлар қўмитаси ва федерация ҳаракат қилиши керак. Шу сабабли, улар босим ўтказиш учун "Негрейра иши"ни узайтиришмоқда. Бу ҳар доим ҳакамларнинг қарорларини ёқлайдиган клуб. "Альмерия" билан содир бўлган воқеа шармандалик эди. Буни бутун дунё кўрди, лекин ўрнига ҳакамлар "Барселона"га ёрдам беришяпти, дейишяпти. Мен бундан ғазабдаман", - деди Лапорта Mundo Deportivo билан суҳбатда.