Хорватиялик боксчи Филип Хргович (17-0, 14 КО) жароҳат олган Тайсон Фьюрининг ўрнига Александр Усикка қарши жанг қилиши мумкин.
Аслида Усик ва Фьюри ўртасидаги мустлақ чемпионлик жанги 17 февраль куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо британиялик спортчи машғулот пайтида қошидан жароҳат олгани сабаб жанг бошқа муддатга қолдирилди.
Ташкилотчилар Тайсоннинг ўрнига хорватиялик спортчини Ар-Риёдда бўладиган жангга таклиф қилиши мумкин. Хргович сўнгги марта 23 декабрь куни жанг қилиб, австралиялик Марк Де Мори (41-3-2, 36 КО)ни лик раунддаёқ нокаутга учратганди.