Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Мессининг трансферидан кейин «Интер Майами»нинг қиймати 1 миллиарддан ошди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" МЛСнинг иккинчи энг қиммат франшизасига айланди, деб хабар беради Forbes. Нашрнинг ёзишича, клуб қиймати ўтган йилга нисбатан 72 фоизга ошган ва ҳозирда 1,03 миллиард долларни ташкил этмоқда. Маълум қилинишича, бу ўсишнинг асосий сабаби “Интер Майами” раҳбарияти томонидан аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзолагани бўлган.

Хабар қилинишича, “Интер Майами” Forbes талқинига кўра, лига тарихидаги 1 миллиард долларга баҳоланган иккинчи клуб бўлди. Аввал “Лос-Анжелес” 2023 йилда бу маррага эришган ва 1,2 миллиард доллар даромад билан МЛСнинг энг қиммат жамоаси бўлиб қолмоқда.

36 ёшли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 2023 йилнинг июл ойида эркин агент сифатида "Интер Майами"га ўтган эди. Месси янги жамоаси сафида 14 та ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:21, 03.02.2024.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.