Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Ла лига. «Барселона» «Алавес»ни мағлуб этди. Роке гол урди ва майдондан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 23-тури доирасида «Барселона» сафарда «Алавес» клуби меҳмони бўлиб, ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлим бошида Илкай Гюндоган фарқни иккитага оширди.

Орадан атиги 2 дақиқа ўтиб майдон эгалари битта жавоб тўпини киритишди. "Барса"нинг янги футболчиси Витор Роке 59-дақиқада захирадан майдонга тушди, 63-дақиқада гол урди ҳамда 67 ва 72-дақиқаларда иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.

"Алавес" ўйиннинг қолган қисмида бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлса-да, рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазиятларни юзага келтира олмади.

"Барса" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 50 тага етказиб, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 23-тур
Алавес – Барселона 1:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Левандовски, 0:2 – 49 Гюндоган, 1:2 – 51 Омородион, 1:3 – 63 Роке.
Алавес – Сивера, Теналья (Хаджи, 77), Дуарте, Марин, Хави Лопес, Сола, Гуриди (Симеоне, 63), Антонио Бланко (Бенавидес, 77), Гевара, Риоха (Реббаш, 63), Омородион (Player, 88).
Барселона – Пенья, Кунде, Араухо, Кубарси (Ромеу, 83), Жоау Канселу (Форт, 46), Кристенсен (Мартинес, 82), Гюндоган (Роке, 59), де Йонг, Педри (Лопес, 74), Ямаль, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Омородион (12), Роке (67).
Четлатиш: Роке (72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:31, 04.02.2024.
Ўқилди: 3553 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик