Бундеслига тарихида хорижликлар орасида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон Лукас Градецкидир.
Бир кун аввал “Байер” дарвозабони "Дармштад"га қарши ўйинда Германиянинг жорий чемпионатидаги 9-қуруқ ўйинини ўтказди. У жами 280 та ўйиндан 80 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Градецки 2018 йилдан бери Леверкузеннинг "Байер" жамоасида ўйнаб келмоқда. Аввалроқ 34 ёшли футболчи Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ҳам тўп тепган.