“Жирона” мухлислари бош мураббий Мичел Санчеснинг четлатилишидан сўнг норозилик билдиришди.
"Реал Сосьедад" билан Ла Лига ўйини (0:0) якунида Санчес ҳакам билан баҳслашгани учун қизил карточка олди ва "Реал" билан навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.
Бундан ташқари, биринчи бўлим ўрталарида “Жирона” ярим ҳимоячиси Янхель Эррера гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол бекор қилинди.
Шунингдек, Эррера ва ҳимоячи Дэйли Блинд сариқ карточка олишди ва бу уларнинг Ла Лигадаги жорий мусобақадаги бешинчиси бўлгани сабаб кейинги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборадиган бўлишди.
Мураббий майдондан четлатилганидан сўнг, "Жирона" мухлислари: "Мадрид шундай ғалаба қозонади" деб ҳайқиришди.
“Жирона” 23 турдан кейин 56 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Реал Мадрид" 22 ўйиндан кейин 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда.