Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси назорат учрашувида «Дубай Спорт Клаб» U-19 ёшларини йирик - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

11 февраль куни БААнинг Дубай шаҳрига навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 13 февраль куни Дубайда ўзларининг илк назорат учрашувини ўтказишди. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги ўсмирлар маҳаллий «Дубай Спорт Клаб» жамоасининг 19 ёшли футболчиларидан иборат жамоасига қарши майдонга тушди. Жамоалар ёш тоифасидаги фарққа қарамай, Ўзбекистон ўсмирлар термаси рақибни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Нуралиев жамоаси Дубай йиғини давомида ўзининг кейинги назорат учрашувларини 15 ҳамда 17 февраль кунлари ўтказади. Ўзбекистонлик ўсмирлар 15 февраль куни БАА U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Мазкур ўйин БАА Футбол Федерацияси майдонида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида сўнгги Осиё чемпионати ғолиби сифатида шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Сарвар Каримов, Шохруҳ Эшбўтаев, Убайдулло Алоҳонов;
Ҳимоячилар: Иброҳим Абдуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Шохжаҳон Эркинов, Ҳумоюн Агзамов, Ислом Исмоилов, Акромжон Комилов, Рустамжон Ашурматов, Ойбек Эркинов;
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Давронжон Мамажонов, Иззатилла Абдуллаев, Исломбек Каримов, Равшанбек Ҳурсанов, Илҳомжон Абдуғаниев, Улуғбек Давлатов, Жавоҳир Сиддиқов, Достонбек Ҳамдамов, Аҳмаджон Аҳмаджонов;
Ҳужумчилар: Акобир Тўраев, Шоҳжахон Аббосов, Дилшод Хушбаков.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:09, 14.02.2013.
Ўқилди: 4537 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.