Ўтган ҳафтада Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Европа клублар ассоциациясининг (ЕСА) навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли маросимга Европа клубларидан ташқари ўз қитъаларининг етакчи ва бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган 31та клуби ҳам таклиф этилганди. Ташкилотчилар Осиё қитъаси клублари қаторида Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубига мактуб юборишиб, жамоамиз раҳбариятини маросимда иштирок этишга таклиф қилишди. Шу муносабат билан “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори вазифасини бажарувчи Бахтиёр Бобоев Қатарда ўтган тадбирда иштирок этиб қайтди. ЕСА ташкилотчилари ва маросим иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирган “Бунёдкор” ФКга ассоциацияси раҳбари Карл-Хайнц Румменигге ва бош котиб Мишель Сентенаро номидан миннатдорчилик мактуби келди. Унда қуйидлаги сатрлар битилган:
Ўтган ҳафтада ЕСАга аъзо бўлмаган бошқа қитъаларнинг 30дан ортиқ футбол клублари вакиллари Европа клублар ассоциациясининг беш йиллигига бағишлаб, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган нуфузли семинарда иштирок этишди. Ўз қитъаларининг етакчи клубларининг Европа футболига бефарқ бўлмай, таклифимизга розилик билдиришиб, тадбиримизда қатнашишганидан хурсандмиз.
Семинар давомида биз томон берилган қизиқарли таклифлар, саволлар ва шу каби фикрлар Сизларнинг ЕСАга бўлган муносабатингиз анчайин илиқ эканлигини кўрсатиб берди.
Ўз навбатида бундан-буён ЕСА раҳбарияти ҳар қандай ҳолатда ва исталган масала юзасидан Сизни қўллаб-қувватлайди. Футбол – халқларни дўстлаштиради, алоқаларни тиклайди, ришталарни мустаҳкамлайди. Сизу биз эса бунинг сабабчилари сифатида бу каби семинарларда тез-тез учрашиб турсак бу ҳамма учун фойдали бўларди, деб ўйлаймиз.
Семинар давомида қайд этилганидек, бу каби тадбирларда орттирилган тажриба кейинчалик ўз клубларингизни янгидан-янги босқичларга олиб чиқишда асқотади.
Навбатдаги семинарга қадар Сиз азизлардан футбол ривожи учун хизмат қилувчи фикр ва ғояларни кутган ҳолда кейинги тадбиримизга қадар мустаҳкам алоқа ришталарини ушлаб туришни истаб қоламиз.
Чексиз ҳурмат билан
Бош директор: Карл-Хайнц Румменигге
Бош котиб: Мишель Сентенаро