Таниқли мутахассис Фабио Капелло "Милан"даги қайси етакчининг кетиши жамоа учун энг оғир бўлади, деган саволга жавоб берди.
Гап Рафаэль Леау, Тео Эрнандес ва Майк Меньян каби футболчилар ҳақида кетмоқда - уларнинг барчаси бошқа жамоаларга юборилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
"Милан"нинг собиқ устози бу саволга жавоб беришга қийналди:
"Жуда қизиқ савол. Лекин қарор қилиш менга боғлиқ эмас. Жавобим шуки, клубнинг ҳозирги мураббийи буни билади.
Менимча, сиз етакчи ўйинчини йўқотишингиз эвазига бир вақтнинг ўзида иккита позицияда қўшимча кучларга эга бўлсангизгина бунга кўникиш мумкин", - дея Капеллонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.