15 февраль куни ПФЛ Кубоги-2013 ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Куннинг дастлабки ўйини «Олмалиқ» ва «Андижон» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўйин голларга бой бўлди. Эътиборли томони, учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар фақат бир мартадан гол уришга муваффақ бўлишди, бироқ иккинчи бўлимда мухлислар жами 5та гол кўришди.
«Олмалиқ» биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборганига қарамай, охир-оқибат 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг янги аъзоларидан бири – Шаҳбоз Эркинов ўйин давомида хет-трикка эришди.
Қайд этиш жоиз, «Олмалиқ» 2009 йилги ПФЛ Кубоги ғолиби ҳисобланади.
ПФЛ Кубоги-2013, ярим финал учрашуви
15 февраль, жума
«ОЛМАЛИҚ» - «АНДИЖОН» 5:2 (1:1). 50 томошабин.
ҲАКАМЛАР: В. Цейтлин, Р. Илёсов, М. Саидқосимов, А. Эргашев.
НАЗОРАТЧИ: Р. Айтеков.
«ОЛМАЛИҚ»: У. Хонимқулов, А. Исроилов (М. Абдуллаев, 45), Ф. Нурлибоев (Э. Мамасолиев, 82), Д. Станоевич, Б. Юлдашев, Д. Абдураҳмонов (Ш. Мирзаев, 74), И. Эргашев (Д. Туропов, 45), С. Шоаҳметов, И. Петкович, З. Пиримов (С. Ҳамроев, 82), Ш. Эркинов (З. Тўраев, 74).
«АНДИЖОН»: Ю. Цой (Г. Ўдаев, 66), А. Қаюмов (А. Абдуллаев, 55), А. Раҳмонов, Д. Турсунов, И. Ибрагимов, Ф. Ҳасанбоев (А. Азизов, 84), Б. Ғозиев, В. Любинский (А. Жўрабоев, 45), Д. Краев (А. Тўхтасинов, 68), Б. Абдураҳимов, А. Лупашко (А. Сидоров, 83).
ГОЛЛАР: Ш. Эркинов (44, 55, 71), С. Шоаҳметов (47), Ш. Мирзаев (78) – А. Раҳмонов (42), А. Лупашко (56).
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Б. Юлдашев (85) – Д. Краев (33), Б. Ғозиев (58), А. Лупашко (69).