“Наполи” ярим ҳимоячиси Пиотр Зелиньскининг отаси Богуслав Зиелински ўғли мавсум якунида ҳозирги жамоасини тарк этишини маълум қилди.
"Пиотер ўз келажагини аллақачон ҳал қилган, у мавсум охирида "Наполи"ни тарк этади, аммо Италияда ўйнашда давом этади", - дея ижтимоий тармоқларда Богуслав сўзларидан иқтибос келтиради журналист Николо Шкира.