Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Оғир атлетика. Пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигида яна бир жаҳон рекорди янгиланди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси медаллар учун супачага чиқди.

Дастлаб қизларимиз Озода Ҳожиева ҳамда Шаҳноза Жабборова -64 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Якунда умумий ҳисобда 192 кг қайд этган Ҳожиева олтинчи, бу йил 15 ёшни қарши оладиган Жабборова эса 184 кг билан еттинчи поғонадан жой олди.

1. Сук Ри (КХДР) – 253 (112+141) кг
2. Суи-Чиа Ли (Хитой Таипейи) – 203 (85+118) кг
3. Минкюнг Парк (Жанубий Корея) – 202 (86+116) кг ...
6. Озода Ҳожиева (Ўзбекистон) – 192 (85+107) кг
7. Шаҳноза Жабборова (Ўзбекистон) – 184 (84+100) кг

Куннинг иккинчи ярмида йигитларимиздан 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров -73 кг вазннинг «А» гуруҳида иштирок этишди. Икки кураш ҳисобида 330 кг кўтарган Ёқубов тўртинчи ўринни эгаллади. 316 кг тошни бўйсундирган Тоштемиров эса чемпионатни саккизинчи бўлиб якунлади.

Қайд этиш жоиз, мазкур дастурда олтин медаль силтаб кўтариш йўналишида 204 кг билан жаҳон рекордини янгилаган индонезиялик Раҳмат Эрвинга насиб этди.

1. Эрвин Раҳмат (Индонезия) – 363 (159+204) кг
2. Жунианяҳ Ризқий (Индонезия) – 353 (158+195) кг
3. Миямото Масанори (Япония) – 335 (150+185) кг
4. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 330 (146+184) кг ...
8. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) – 316 (146+170) кг

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:47, 06.02.2024.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.