Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Бунёдкор» ҳам «Черноморец» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги соҳиби — "Бунёдкор" бугун ўзининг Туркиядаги иккинчи назорат ўйинини ўтказди. Қосимов шогирдларига Максим Шацких тўп сураётган Одессанинг "Черноморец" клуби рақиблик қилди.

Ўйин тенгкурашлар остида кечди, ҳеч бир жамоанинг устунлиги сезилмади. Учрашувда хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмаса-да, дарвозабонлар безовта қилиб турилди. Ўйинда киритилган ҳар иккала гол иккита бўлимнинг сўнгги дақиқаларида дарвозалардан ўрин олди. Биринчи бўлим сўнгида Бакай 25-30 метрлардан белгиланган жарима тўпини чиройли тарзда Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда "қалдирғочлар" кўпроқ тўп билан муомала қилишган бўлса, одессаликлар қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида захирадан майдонга тушган Олег Зотеев вакилларимизни мағлубиятдан қутқариб қолди. Унинг 20 метрлар чамасидан йўллаган зарбаси дарвоза "тўққизлиги"га бориб тушди. Ҳисоб — 1:1. Бу ўйинда Максим Шацких майдонга туширилмади.

3 кун аввал "Черноморец" ва Ўзбекистоннинг яна бир клуби "Пахтакор" ўртасидаги баҳс ҳам айнан 1:1 ҳисобида якунланганди. "Бунёдкор" эса бугун куннинг биринчи ярмида Беларусь вице-чемпиони — "Шахтёр"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Назорат ўйини
"Бунёдкор" - "Черноморец" (Украина) - 1:1
Голлар: Олег Зотеев (90) — Бакай (45+1)
Огоҳлантиришлар: Жўраев (8) — Бакай (45)
Четлатиш: Политыло (90)
«Бунёдкор»: 1. Нестеров, 4. Каримов, 6. Ғофуров, 16. Филипосян, 23. Жўраев (Олег Зотеев 46), 13. Тўраев, 18. Мусаев, 19. Ҳасанов, 28. Марко, 10. Саломов, 17. Мурзоев.
«Черноморец»: 12. Безотосный, 29. Фонтанельо, 2. П.Ковальчук, 42. Зубейко, 22. Сантана, 89. Политыло, 11. Бобко, 6. Де Матос, 23. Жа Жеже (Бурдужан 76), 99. Риера, 19. Бакай.
Бош ҳакам: Февзи Уйғун (Туркия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:59, 16.02.2013.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик