Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

АПЛ. Холанд ўз дубли орқали «Манчестер Сити»га «Эвертон» устидан ғалаба тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 24-тур ўйинларини очиб берган баҳсда "Манчестер Сити" "Эвертон" билан тўқнаш келди. Баҳс "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади - 0:0.

Учрашув тизгинини ўзгартириш мақсадида Гвардиола иккинчи бўлим бошида Кевин Де Брюйне ва Кайл Уокерни майдонга ташлади. Ўзгаришлардан сўнг "шаҳарликлар" ҳужуми анча фаоллашди. 71-дақиқага келиб бурчакдан узатиб берилган тўп пала-партишликлардан сўнг Холандга бориб тушди, норвегиялик форвард эса кучли зарбаси билан ўйинда ҳисобни очди. 85-дақиқада яна ўша Эрлинг орадаги фарқни иккитага оширди. Бу сафар тезкор қарши ҳужум натижасида Холанд Де Брюйненинг суперузатмасидан унумли фойдаланиб фарқни катталаштирди. Ўйин якунига қадар бошқа ҳисоб ўзгармади - 2:0.

Манчестер Сити – Эвертон 2:0
10 февраль, 17.30, «Этиҳад Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 71 Холанд, 2:0 – 85 Холанд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Аке, Рубен Диаш, Аканджи (Уокер, 57), Фоден, Родри, Матеуш Нунеш (де Брюйне, 57), Холанд, Альварес (Бернарду Силва, 77), Доку (Грилиш, 87).
Эвертон – Пикфорд, Годфри (Коулмэн, 56), Тарковски, Брэнтуэйт, Миколенко, Янг (Онана, 78), Гуйе (Шермити, 89), Харрисон, Гарнер, Макнил (Доббин, 88), Кэлверт-Льюин (Бету, 77).
Огоҳлантиришлар: Гуйе (54), Гарнер (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 10.02.2024.
Ўқилди: 1703 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик