Аргентиналик машҳур футболчи Анхель ди Мария ўтган ёзда Саудия Арабистонидаги клублардан бирига ўтиши мумкин эди.
“Менга Саудия Арабистонидан мурожаат қилишди. Бу ақл бовар қилмас таклифлардан бири эди, лекин мен юрагим айтган йўлни танладим.
Шунинг учун мен “Бенфика”ни танладим”, деди Ди Мария.
2023/2024 йилги мавсумда Анхель ди Мария "Бенфика" сафида 29 та расмий ўйин ўтказди. Уларда футболчи 11 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
"Бенфика" ҳозирда Португалия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.