"Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Лейпциг"га (1:0) қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
24 ёшли испаниялик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлади ва 84-дақиқада алмаштирилди. У ягона голни 48-дақиқада киритди.
Жавоб ўйини 6 март куни Мадридда бўлиб ўтади.