Кириш Регистрация

Пиоли: "Милан"нинг ҳеч қачон Европа лигасида ғалаба қозона олмагани қўшимча мотивация беради"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли клубнинг Европа лигасидаги истиқболлари ҳақида гапирди.

"Еврокубоклар ўйинлари ҳар доим қийин кечади. Албатта, Чемпионлар лигаси Европа лигасидан юқори савияда.

Лекин бу ерда кўплаб топ-жамоалар бор. "Милан"нинг ҳеч қачон Европа лигасида ғалаба қозона олмагани қўшимча мотивация беради", деди мутахассис.

"Милан" Чемпионлар Лигасидаги мавсумни Дортмунднинг "Боруссия", "ПСЖ" ва "Ньюкасл" клублари билан бир гуруҳда бошлаган бўлса-да, учинчи ўринни эгаллади ва эртага ўз майдонида "Ренн"га қарши ўйнайдиган Европа лигасининг 1/16 финалига йўлланма олди.

Жавоб ўйини 22 февраль куни Францияда бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:49, 14.02.2024.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.