ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташкилот ҳеч қачон бирлашган чемпионат ўтказишга рухсат бермаслигини айтди.
«МДҲ кубоги ФИФА низомларига мутлақо зид. Шунинг учун ташкилот бирлашган чемпионат ўтказиш учун рухсат беролмайди. Клублар ўзлари қатнашаётган чемпионат ичида турнирлар ўтказишалари мумкин. Миллий чемпионатларни қўллаш керак.
Биз ҳеч қачон чемпионатлар учун чекловлар қўймаганмиз. Европада фақат Европа клублар бирлашмасигина трансчегаравий мусобақаларни ўтказиш учун рухсат бериши мумкин, худди чемпионлар лигаси каби.
Буни бошқа қитъалар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Хуллас ФИФА ҳеч қачон бундай лойиҳаларга розилик бермайди»,- дейди Блаттер.