Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 0-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Марсело Галярдо: Бенземанинг Наманганга келмаслиги мураббийлар штабининг қарори

Баҳо:
+ | -

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаларининг ўйинолди расмий машғулоти ҳамда бош мураббийлар иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

“Ал-Иттиҳод” бош мураббийи Марсело Галярдо бугунги ўйин клуб учун осон кечмаслигини таъкидлаб  ўтди.

“Икки жамоа ҳам мавсумни энди бошламоқда. Бизни жамоада ФИФА кунларидан энди қайтган футболчилар бор. Қолаверса, бир оз совуқ об-ҳаво, майдоннинг идеал ҳолатда эмаслиги ҳам бизга панд бериб қўйиши мумкин. Аммо биз ғалаба қозониш ва мухлисларимизни мамнун этиш учун майдонга тушамиз”, — деди Галярдо.

Карим Бензема Наманганга келмаганига изоҳ берар экан, Галярдо у ҳозир индивидуал тарзда машғулотлар ўтказаётганини маълум қилди.

“Бенземанинг ҳолати яхши, келгуси ҳафталардан жамоавий машғулотларга чиқишни бошлашини кутяпмиз. Унинг ушбу ўйинга келмаслиги мураббийлар штабининг қарори, чунки тайёргарлик даражаси бўйича аниқ тасаввурга эга эмасмиз”, — деди Галярдо.

Аргентиналик мутахассис Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида ўзининг ўйинчилари қатори Ўзбекистон терма жамоаси, жамоа сафидаги “Навбаҳор” футболчилари ҳаракатларини кузатиш имкониятига эга бўлгани, улар яхши таассурот қолдирганини қайд этиб ўтди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:31, 15.02.2024.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик