Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббий Юрген Клинсманни истеъфога чиқаришга яқин

Баҳо:
+ | -

Корея Футбол Ассоциацияси (KFA) маслаҳат қўмитаси 15 январь кунги йиғилишида Осиё Кубоги ярим финалида учралган мағлубиятдан сўнг Юрген Клинсманнинг фаолиятини кескин танқид қилди ва раҳбарият уни истеъфога чиқариш кераклигини айтиб ўтди.

Терма жамоалар қўмитаси маъмурий қарорлар қабул қила олмайди ва шартномаси ЖЧ-2026'гача бўлган Клинсманни истеъфога чиқариш бўйича қарор қабул қилиш мажбуриятини ассоцациянинг Ижроия кенгашига қолдиради.

ФИФА рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея шу ой бошида Осиё Кубогидан ўрин олган ярим финал ўйинида 87-ўринда бораётган Иорданияга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган ва мухлислар, баъзи сиёсатчилар томонидан 59 ёшли мутахассис кескин танқид қилиниб, унинг истеъфосини сўраган.

Германиялик мутахассиснинг Кореядаги машҳурлиги турнир давомида кескин тушиб кетди, кўпчилик унинг юриш-туришини танқид қилди, ҳатто, майдонда жамоаси ютқазаётганда ҳам табассум қилиши кўпчиликка ёқмади.
Фото: Getty Images

Клинсманн кўп вақтини Жанубий Кореяда ўтказишга ваъда берганига қарамай, ўзи яшайдиган Лос-Анжелесда туриб ишлагани учун бир неча бор танқидларга учраганди. У пайшанба кунги учрашувда ҳам видеоқўнғироқ орқали иштирок этди.

“Турли сабабларга кўра, мураббий Клинсманн энди терма жамоа мураббийи сифатида ишлай олмайди ва ташкилот уни ишдан бўшатиши кераклиги хулоса қилинди”, — деди ассоциациянинг техник директори Ҳван Бо-Кван йиғилишдан сўнг журналистларга.

“Клинсманнинг ўз ишига бўлган муносабати, шу жумладан, Жанубий Кореяда истиқомат қилмай фаолият олиб боргани жамоатчиликка нисбатан ҳурматсизлик эканлиги айтилмоқда”, — қўшимча қилди Ҳван.

Маълумотларга кўра, Клинсманн четлатилса, Таиландга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати саралаш ўйини учун жамоани вақтинча бошқариши мумкин бўлган номлар орасида жанубий кореялик собиқ футболчи Хонг Мюнг Бо ҳам бор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 15.02.2024.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.