Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Футболчи қизларимиз тарихий натижа қайд этишга яқин

Баҳо:
+ | -

Футбол мавзусини давом эттирамиз. Кеча Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган эркаклар жамоалари ҳақида гаплашган эдик. Бугун аёллар футболидаги ҳолат ҳақида фикр юритамиз.

Олимпия ўйинларининг футбол дастурида эркаклар учун 16 та, аёллар учун эса 12 та жой ажратилган. Ҳозирда аёллар жамоалари орасида 5 та иштирокчи давлатнинг номи маълум. Ҳали яна 4 та минтақада саралаш баҳслари якунлангани йўқ. Февраль ойининг якунида Океания, Осиё ва Европа, апрель ойида эса Африка қитъасидан Олимпиадага борадиган жамоалар номи аниқланади.

Аёллар футболи дастурида ҳозиргача лицензия соҳиби бўлиб улгурган жамоалар:

Мезбон: Франция;
Марказий ва Шимолий Америка: АҚШ ва Канада;
Жанубий Америка: Бразилия, Колумбия;

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар футболи дастурида Осиё минтақаси учун 2 та ўрин берилган. Ҳозирда бу квоталар учун 4 жамоа 2 жуфтликка бўлинган ҳолда рақобат олиб боряпти. Хабарингиз бор, Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сўнгги ҳал қилувчи босқичга етиб келган бўлиб, қизларимиз 24 ва 28 февраль кунлари Австралияга қарши кечадиган уй-сафар тизимидаги 2 ўйин якунига кўра Олимпиада чипталари масаласини ҳал қилишга ҳаракат қилишади. Иккинчи йўлланма учун Япония ва КХДР жамоалари ўзаро кураш олиб боради.

Ҳозирда Океания минтақаси учун саралаш мусобақаси ўтказилмоқда. 19 февраль куни ғалаба қозонган ушбу ҳудуд жамоаси Парижга йўл олади. Шунингдек, 23-28 февраль Европа, 24-28 февраль Осиё ва 1-9 апрель кунлари Африкада сўнгги лицензияларнинг эгалари ҳал бўлади.

Бир неча кундан кейин қизларимиз Австралияга қарши ўз фаолиятларидаги энг муҳим 2 ўйинда майдонга тушишади. Апрель-май ойларида эса Тимур Кападзе бошчилигидаги йигитларимиз Қатар яшил майдонларида чемпионлик ва Париж-2024 йўлланмалари учун баҳс олиб борадилар. Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки жамоамизга ҳам бўлажак ўйинларда омад тилаб, юртимизга Олимпия ўйинларининг лицензиялари билан қайтиб келишларини тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:50, 15.02.2024.
Ўқилди: 5588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.