"ПСЖ" ёзги трансфер ойнаси учун таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
Лига 1 гиганти Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано билан боғланган. Парижликлар футболчининг ёзги трансфер имкониятини муҳокама қилишди, аммо бунга жавобан Лаутаро "Интер"да ҳамма нарсадан мамнун эканлигини ва у ўз клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганини эшитишди.
26 ёшли Мартинес "Интер" сардори ҳисобланади.