«Бавария» клуби устози Юпп Хайнкес «Арсенал» билан ўйиндан кейин натижанинг қай даражада муҳимлиги ва жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Инглиз клубини Англияда 3:1 ҳисобида енгиш - бу катта натижа. Аввал ҳам биз учун бу ерда тўп тепиш мураккаб бўлган. Лекин биз ўйинни яхши бошладик. Айниқса биринчи бўлим самарали бўлди. «Арсенал»нинг қандай жамоа эканини яхши биласиз, шунинг учун ғалаба қозониш учун узоқ вақт тайёрландик.
Биз ўтган йил финалга чиқдик. Бу учун эса класс ва тажриба бўлиши керак, албатта.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумларни давом эттирдик ва учинчи голни ҳам урдик. Голни эса стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Бу ҳолатда ҳеч кимни айблаб бўлмайди»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.