Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси қишнинг сўнгги кунларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.
Вакилларимиз ушбу йиғин доирасида қўшниларимиз — Тожикистон футзалчиларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мазкур ўйинлар 4-5 март кунлари бўлиб ўтади.