"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Лутон"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида олган жароҳатидан сўнг текширилади, дея хабар беради Фабрицио Романо.
Шоу ўйиннинг 47-дақиқасида жароҳат сабаб алмаштирилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Шоу 14 учрашувда иштирок этган ва жароҳати сабаб 16 ўйинни ўтказиб юборган.