"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк "Олтин тўп"ни қўлга киритишга қайси англиялик футболчи яқинроқ эканлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. Франк Харри Кейнни эмас, Фил Фоденни алоҳида таъкидлади.
"Менимча, Фоден "Олтин тўп"га энг яқин англиялик футболчи. У ақл бовар қилмайдиган салоҳиятга, ақл бовар қилмайдиган даражага эга. Ўйлайманки, у майдонда кўп жиҳатдан ўзгаришлар қила олади. У жуда яхши дриблингчи ва у жуда қаттиқ ишлайди" - деди Френк матбуот анжуманида.
Сешанба куни Англия чемпионати доирасида "Манчестер Сити" ва "Брентфорд" жамоалари тўқнаш келишади.