Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Люк де Йонг Лионель Мессининг 2021 йилнинг ёзида жамоани тарк этиши ҳақида гапирди.
“Мессининг “Барселона” билан хайрлашуви жуда ғалати бўлди. Албатта, мени Лионелнинг ўрнига тўғридан-тўғри таклиф қилишмаган. Бу футболчини ҳеч ким алмаштира олмайди, у тарихдаги энг яхшилардан бири. Мен Барселонага жамоага ёрдам бериш учун келганман. Тўғрисини айтсам, кийиниш хонасида Мессининг ўрнини эгаллаб олдим", - деди Де Йонг.