Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Хави Эрнандеснинг жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, айнан испаниялик мутахассис ярим ҳимоячини ўтган ёзда эркин агент сифатида клубга таклиф қилганди.
"Хавининг мавсум охирида жамоани тарк этиш қарори мени ҳайратда қолдирди. У учун кўпроқ нарсани қилишимни хоҳлардим. Менда шундай туйғу бор", - дея Гюндоган сўзларини келтирган DPA.
Хави кетганидан кейин "Барселона"нинг янги мураббийи ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.