“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда навбатдаги постини жойлаштирди. Португалиялик футболчи машғулот вақтида кулиб тушган суратини жойлаштирди.
39 ёшли Роналду суратга “Яхши энергия”, деб изоҳ қолдирди.
“Ан-Наср” айни дамда “Ал Фейха”га қарши Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 21 февраль, чоршанба куни майдонга тушади. Дастлабки ўйинда “Ан-Наср” меҳмонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён “Ан-Наср” сафида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.