Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Жирона" футболчиси ёзда "Манчестер Сити" таркибига қўшилади

Баҳо:
+ | -

"Жирона"да ижара асосида ўйнаётган "Труа" вингери Савио ёзги трансферлар ойнаси бошида расман "Манчестер Сити" футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 19 ёшли ҳужумкор футболчи 1 июль куни "шаҳарликлар" сафига қўшилади. Шундан сўнг Савио "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола бошчилигидаги янги жамоада мавсумолди машғулотларини бошлайди. "Манчестер Сити" футболчининг трансфери учун "Жирона"га эмас, Франциянинг "Труа" клубига пул тўлайди.

Жорий мавсумда Савио “Жирона” сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг "Труа" билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 22:44, 20.02.2024.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.