Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Сервер Жепаров «Сеонгнам Илва Чунма» таркибида ўртоқлик ўйинида гол киритди!

Баҳо:
+1 | -

Корея Кей-лигасининг 2013 йилги мавсуми яқинлашгани сари клублар қишки йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларига зўр беришмоқда. Одатда қишки йиғин даврида Кей-лига клублари ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишни рақибга сирини очиб қўйишдек билишади ва кўпроқ пастки дивисион клублари билан ўйнашни маъқул кўришади.

Лекин Намхеда тайёргарлик кўраётган Кей-лига вакиллари - “Сеонгнам Илва Чунма” ва “Теджон Ситизен” клублари ноодатий тарзда ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Ўртоқлик ўйини 40 дақиқадан 3 тайм давом этди ва сеонгнамликлар ўйинни 4-4-2 схемасида бошлашди. Таркибга яқиндагина келиб қўшилган ҳамюртимиз Сервер Жепаров Ким Донг Соб билан биргаликда хужум чизиғида ҳаракат қилди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ташаббус кўпроқ “Теджон ситизен” футболчиларда бўлган эса-да ҳисобни очиш “Сеонгнам” футболчиларига насиб этди. Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида жамоа таркибига келиб қўшилганига 4 кунгина бўлган Сервер Жепаров бурчак тўпидан зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритиб қўя қолди.

Корейс нашрлари ёзишича, ўйин пайтида ҳеч қандай шамол бўлмаганлиги туфайли гол айланма зарба билан киритилди дейиш мумкин.  Ўйин давомида ҳамюртимиз фаоллиги билан ажралиб турди. Ҳужумчи сифатида туширилган бўлса-да кўпроқ маркзаий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган Сервер бир неча марта узоқдан берилган кучли зарбалари билан ёдда қолди. Ўйиннинг 3-бўлим 28-дақиқасида теджонликлар ҳисобни тенглаштирувчи голни киритишга эришдилар.

Шундай қилиб ўртоқлик ўйини дуранг натижа билан тугади. Ушбу ўйинни майдонда кузатган Кей-лиганинг бошқа клуби бўлган “Чоннам Дрегонс” бош мураббийи Ха Сок Жу Жепаров ҳақида: «Сеонгнам»нинг ҳужумкорлигини бир маромга келтирган футболчи. Ростан ҳам даражаси юқори футболчига ўхшайди”, дея фикр билдирган.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:19, 22.02.2013.
Ўқилди: 9659 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.