Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Насаф» Қаршида «Сўғдиёна» билан назорат учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини якунлаб, уч кунлик таътилдан кейин қаршилик футболчилар кеча клуб қароргоҳида тўпланишди.

Кечга яқин жамоамизнинг илк машғулоти “Насаф” (олдинги “Меҳнат) стадионида ўтказилди. Дастлаб жисмоний машқлар бажарилгач, машғулотларнинг иккинчи ярмида жамоа аъзолари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро тўп тепишди.

Жамоанинг етакчи футболчиси Артур Геворкян яқин кунларда сафга қўшилса, марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов бироз бетоблиги боис машғулотларда иштирок этмади. Ўтган йили жарроҳлик столига ётқизилган ҳимоячи Шерзод Каримов айни пайтда индивидуал тарзда машғулот ўтказмоқда.

Жамоа аъзолари мавсум бошлангунига қадар Қаршида тайёргарлик кўришади. 25 февраль куни эса Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказилиши режага киритилган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 12:14, 24.02.2013.
Ўқилди: 3565 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5169]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4670]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3726]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [2982]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2811]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2597]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2327]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2294]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2100]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик