Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Ўзбекистон (U-20) терма жамоаси «Спартак» ёшларига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 23 февраль куни Москванинг «Спартак» клуби ёшлари билан назорат учрашувини ўтказди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Туркиядаги йиғин давомида ўзларининг учинчи назорат учрашувини ўтказди. 23 февраль куни Анталияда ўзбекистонлик ёшлар Москванинг «Спартак» клуби ёшлари билан назорат учрашувида куч синашди.

Учрашувнинг 11-дақиқасидаёқ москваликлар ҳимоячиси Дмитрий Лисинков ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Мусаев шогирдлари тезкор қарши ҳужумда рақиб дарвозасини ишғол эта олдилар. «Спартак» дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Иҳтиёр Тошпўлатов ҳисобни тенглаштирди. Аммо, биринчи бўлим якунида москвалик футболчилар яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бироз асабий руҳда ўтди. Бунинг эвазига «Спартак» футболчиларидан икки нафари, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан бир футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этишди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Мусаев шогирдлари Туркиядаги учинчи назорат учрашувида кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркия ёшларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган ва 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Ўзбекистон U-20 - «Спартак» (ёшлар) - 1:2
Голлар: И. Тошпўлатов (30) - Лисинков (11), Савичев (42).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:23, 24.02.2013.
Ўқилди: 3989 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик