"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Бен Фостер "қизил иблислар"даги фаолияти ҳақида гапирди.
"Тўғрисини айтсам, "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган пайтларимга қарасам, бу мен эмасдек туюлади. Ўшанда ҳаётда ҳеч нарсани тушунмас эдим, ёш эдим. Хато қилишдан қўрқардим, ташвишланардим", дейди Фостер.
Фостер 2005 йилдан 2010 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган, бироқ бу вақт ичида бор-йўғи 23 та ўйинда қатнашган. У "қизил иблислар" билан иккита чемпионлик унвонига эга.
У Англия терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказган. 2023 йилнинг ёзида 40 ёшли Фостер фаолиятини якунлашини эълон қилди.