"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Челси"га қарши Англия лига кубоги финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Мен якшанба куни ғалаба қозонишни хоҳлайман, лекин ўзим учун эмас, кубок кабинетим учун эмас. Йигитлар, клуб, мухлислар учун ғалаба қозонишни истайман. Бу жуда муҳимроқ ва ҳамма нарса давом этади. Ҳозир биз ажойиб китоб ёзяпмиз. Мен кетсам, бу китобни жавонга қўямиз. Кейин бошқа биров уни ёзишда давом этади. Бу ғоя", - деди Клопп журналистларга.
25 февраль куни "Челси" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Англия Лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.