"Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дрезен клубда тез-тез мураббий алмашаётгани ҳақида гапирди.
“Ҳеч бўлмаганда, бу биз олдинга силжишимиз мумкин бўлган нарсадир. Биз мураббийлик лавозимида яна барқарорликни истаймиз. Биз шу нарсага интиламиз”, - дейди Дрезен.
Эндиликда “Бавария” Бундеслига чемпионлиги учун курашда “Байер”дан 8 очко ортда қолмоқда. Айнан "фармацевтлар"нинг мураббийи Хаби Алонсо "Бавария"нинг янги бош мураббийи лавозимига фаворит ҳисобланади.