Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Овермарс дисквалификация борасида Спорт арбитраж судига эътироз қилмайди

Баҳо:
+ | -

Марк Овермарс ўзининг дисквалификацияси устидан Спорт арбитраж судига шикоят қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Овермарс "Аякс" ходимига жинсий аъзоси суратини юборгани учун Нидерландиядаги ҳар қандай футбол фаолиятидан икки йилга четлаштирилган эди. Жанжалдан кейин Овермарс клубнинг техник директори лавозимидан бўшатилди, шундан сўнг у Бельгиянинг Антверпен шаҳрида худди шундай лавозимни эгаллади.

Январь ойида ФИФА Овермарсга қўйилган тақиқни барча профессионал футболга узайтирди ва кейинроқ унинг апелляциясини рад этди. Тўхтатиб туриш устидан шикоят қилишнинг ягона мумкин бўлган усули CASга мурожаат қилиш эди.

"Оиласи билан маслаҳатлашгандан сўнг, Марк ишни давом эттирмасликка қарор қилди. Демак, у ноябрь ойининг ўрталарига қадар Антверпенда ишламайди. Биз бу масала бўйича қўшимча изоҳ бериш ниятида эмасмиз, ҳамма нарса аввалгидек қолади. Марк ҳозирда бироз дам олишни режалаштирмоқда" - деди Овермарс вакили Франк Нирворт.

Киритилди: 21:11, 26.02.2024.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7006]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2809]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2666]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2638]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2307]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2233]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2174]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2161]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2115]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик